Зиданга яна футболчилик фаолиятини бошлашни таклиф қилишди
Ads

Франциянинг "Амьен" клуби кеча "Реал" бош мураббийлигидан кетган Зинедин Зиданни футболчи сифатида ўз сафида кўрмоқчи.

“Зинедин агар футболчилик фаолиятингни бошлайдиган бўлсанг, биз сени интизорлик билан кутамиз”, - деб ёзилади "Амьен" клубининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли Зидан ўзининг футболчилик фаолиятини 2006 йил якунлаган эди.