Зиданга янги иш топилди. У қабул қиладими?

“Бавария” ёзда жамоани тарк этадиган бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Бундеслиганинг энг қудратли клуби бу лавозимга “Реал” устози Зинедин Зиданни  таклиф қилмоқчи. Франциялик мутахассис шогирдлари Чемпионлар лигаси ёки Испания чемпионатида ғолиб чиқмаса, Мадридни тарк этиши мумкин. Бундан ташқари, Зиданга “Ювентус”дан ҳам таклиф бўлмоқда.

“Бавария” рўйхатида эса, “Лейпциг” бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг ҳам номзоди бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!