Зиданга янги жамоа бор
“Реал” бош мураббийлигини топширган Зинедин Зидан узоқ вақт ишсиз қолмайдиган кўринади.
Маълумотларга қараганда, ПСЖ раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Маурисио Почеттино билан келиша олмаяпти ва унинг ўрнига франциялик мутахассисни таклиф этишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, парижликлар Зиданнинг бош мураббий этиб тайинланиши жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе билан янги шартнома тузиш имконини кескин оширади.
Зидан илк бор “Реал”ни 2015-2016 йилги мавсумда қабул қилиб олиб, жамоани кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига сабабчи бўлган.
Шунингдек, Зидан қўл остида мадридликлар Испания чемпиони, мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлган. Икки мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олтин медалларини қўлга киритди.
Орадан маълум муддат танаффусдан сўнг яна “Реал”ни қабул қилиб олган Зидан бир мартадан Ла Лига ва Суперкубок ғолиби бўлди.
Фикрлар