Зиданнинг ўғли Францияга кетмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Люка Зидан Франция чемпионатида тўп суриш ниятида эканлигини билдирди.

“Мен Испанияни яхши кўраман, аммо, қалбимда ўзимни француз деб ҳис қиламан. Бу ерда 3 йилдан буён яшаяпман, бироқ, барча одатларим французча. Таътилимнинг асосий қисмини Францияда ўтказаман. Менга аллақачон бир нечта клублар таклиф билдиришди. Янги мавсумда фаолиятимни ўз ватанимда, янги жамоада бошлайман деб умид қиламан. Муваффақиятга ўз уйимда эришмоқчиман”, - дейди кичкина Зидан.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли ҳисобланган Люка жорий мавсумни ижара асосида “Расинг” клубида ўтказмоқда. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси мавсум охирига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!