Зиданнинг омади чопган экан

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан бу жамоани бошқариш имконига эга бўлгани унинг омади эканини айтди.

- Ҳақиқатан ҳам, “Реал”дан иш олишда омадим чопган. Лекин ўзимни ёмон мураббий санамайман. Шунингдек, дунёдаги энг зўр мураббий эмасман. Энг асосийси, иштиёқ билан ишлаш. Футболчилар эса муваффақиятларни қўлга киритиш учун муҳим, - деди франциялик мураббий.

“Қироллик клуби” Зинедин Зидан бош мураббийлигида кетма-кет уч марта УЕФА Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритган. Ўтган мавсумда эса франциялик мураббий шогирдлари “Барселона”ни ортда қолдириб, Испания чемпионлигига сазовор бўлди.

“Реал” жорий мавсумда ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар