Зиданнинг “Реал”дан кетишига Роналду сабабчими?
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоани тарк этишини расман эълон қилди. Франциялик мутахассис бу борада ўтказилган матбуот анжуманида унинг кетишини Криштиану Роналдуга алоқаси йўқ эканлигини айтиб ўтди.

“Йўқ, буни ушбу  нарсага умуман алоқаси йўқ”, – деб айтиб ўтди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Роналдуга “Реал” томонидан таклиф этилган янги шартнома шартлари ёқмаганлиги айтилган эди. “Реал” президенти Флорентино Перес Роналдуга ЕЧЛ 2017 финалида “Ювентус” билан ўйиндан сўнг шартнома бандларини янгилашни ва`да қилган эди.

Декабр ойида эса унга таклиф этилган  янги шартнома ҳам Роналдуга ёқмаган эди ва ЕЧЛ 2018 финалида “Ливерпуль” билан ўйиндан кейин эса жамоадан кетишига шаъма қилган эди.