Зиешнинг бенефисига айланган учрашувда

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Бёрнли" - "Челси" учрашуви ўз якунига етди. Унда "аристократлар" 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Шу тариқа, лондонликлар ҳисобидаги очколар 12 тага етди.

Бернли

    Премьер-лига 7-тур

    31/10/2020, 20:00

    0
    :
    3
    Тугади

    Челси

    • Хаким Зиеш 26'
    • Курт Зума 63'
    • Тимо Вернер 70'

    Стадион: Turf Moor 0 томошабин

    Бош ҳакам: David Coote

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 90+'

      Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 88'

      Силва бурчак зарбасидан узатилган тўпга бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

    • 87'

      Кантенинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

    • 84'

      Вернернинг узатмасини Поуп ушлаб олди. 

    • 82'

      Жарима зарбасини "Бёрнли" кутилгандек амалга ошира олмади. 

    • 80'

      Жирунинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади. 

    • 73'

      "Челси" ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда.

    • 70'

      ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зиешнинг узатмасини Вернер голга айлантиришга муваффақ бўлди. 

    • 66'

      "Челси" янада эркин ҳаракат қила бошлади. 

    • 63'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зума бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 

    • 60'

      "Челси" ҳужумда фаоллашди. 

    • 55'

      Зиеш ҳужумда қоидани бузди. 

    • 52'

      Маунтнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

    • 49'

      Лонг сариқ карточка олди. 

    • 47'

      Стефенс ўрнига Родригез майдонга тушди. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди. 

    • 45'

      Танаффус. 

    • 45+'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 44'

      Маунтнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

    • 42'

      Мезбонларнинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

    • 42'

      Жеймс ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. 

    • 41'

      "Бёрнли" тайм охирида фаоллашди. 

    • 38'

      "Челси" ўйинни назорат қилмоқда.

    • 35'

      Тарковскининг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

    • 32'

      "Бёрнли"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

    • 29'

      Вернернинг узатмасига жамоадошларидан ҳеч ким зарба йўллай олмади. 

    • 27'

      ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зиеш ҳисобни очмоқда. Абрахамдан ассист.

    • 26'

      Рис Жеймснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди. 

    • 23'

      "Челси" орқа чизиқда тўпни сақлаб турибди. 

    • 20'

      Сўнгги дақиқаларнинг энг фаол футболчиси Бен Чилуэлл!

    • 17'

      Чилуэллнинг бурчакдан узатган тўпи ноаниқ кўриниш олди. 

    • 16'

      Чилуэллнинг рейдини ҳимоячилар сўнгги паллада тўхтатиб қолди. 

    • 13'

      Лондонликлар тўпни назорат қилмоқда. 

    • 10'

      Жеймснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

    • 8'

      Абрахамнинг зарбасини ҳимоячилар тўсиб қолди. 

    • 5'

      Барнснинг зарбаси аниқ чиқмади. Узатма ажойиб чиққанди. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 7-тури давом эттирилмоқда. "Бёрнли" - "Челси" баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)