Зинченко "Арсенал"га ўтади(ми)?!

"Арсенал" клуби раҳбарияти "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченконинг трансфери устида иш олиб бормоқда.

Atheltic нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” агар уларнинг молиявий талаблари қондирилса, украиналик футболчини қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирча бу содир бўлгани йўқ, аммо клублар эҳтимолий бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

"Арсенал" учун Зинченконинг трансфери "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турган ҳимоячи Лисандро Мартинесни йўқотгач, устувор вазифага айланди.

Айтиш керакки, Зинченко терма жамоа сафида кўпинча ярим ҳимояда ўйнайди, аммо "Манчестер Сити"да у одатда чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилади.

25 ёшли футболчи ўтган мавсум "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда жами 28та ўйинда майдонга тушиб, 6та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!