Зинченко "Арсенал"га ўтса, "Сити" қайси футболчини сотиб олиши аниқ!

"Манчестер Сити" ҳозирча "Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья учун 60 миллион эвро тўлашга тайёр эмас, аммо ҳимоячи Александр Зинченко "Арсенал"га сотилса, вазият ўзгариши мумкин. Бу ҳақда италиялик инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Зинченко “Арсенал” бош мураббийи Микель Артетанинг мавсумлар оралиғидаги асосий мақсади ҳисобланади. Испаниялик мутахассис украиналик футболчини марказий ярим ҳимояда ўйнатмоқчи.

Ўз навбатида Зинченконинг трансферидан тушган маблағ "Манчестер Сити"га ўтишни орзу қилаётган Кукурельянинг трансферига ишлатилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!