Зинченко қачон сафга қайтиши маълум

“Арсенал”нинг украиналик футболчиси Александр Зинченко яқин орада жароҳатидан тикланиши мумкин. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатмоқда.

Манба берган хабарга кўра, 26 ёшли ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га (21 апрель) қарши ўйинда майдонга тушиши эҳтимоли бор. Аввалроқ у жарохати туфайли 31-турнинг "Вест Хэм"га қарши ўйинини (2:2) ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, Зинченко жорий мавсум “Арсенал” сафида барча турнирларда жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!