Зинедин Зидан: Бэйл ўйнашни истамади, мен қолган сирларни очмайман

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Европа Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити”га қарши бўладиган жавоб ўйинидан олдин фикрларини билдирди.

- Азарда чемпионат охирида безовталик бор эди. Ҳозир у бундан қутилган. Энди қандай ўйнашимизни кўрасиз. Ҳамма яхши спорт формасида. Ўйинга 10 кун тайёрландик.

Бэйл масаласида жуда кўп гаплар айтиляпти. Бизнинг ўзаро муносабатимиз яхши. У “Сити”га қарши ўйнашни истамади. Биз гаплашиб олдик ва бу гапларнинг ҳаммаси ичимизда қолади, - деди Зидан.

"Реал"даги вазиятни кузатиб бораётган журналистлар Зинедин Зидан ўзаро муносабатдаги муаммолар туфайли Гарет Бэйлга имконият бермаётганини таъкидламоқда. Зиданнинг бу баёноти уларга жавоб бўлди. 

Зидан бор экан бу футболчига майдонда жой йўқ!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар