Зийеш Англия клубига ўтадими?

Daily Telegraph нашри хабарига кўра, "Аякс" хавбеки Хаким Зийеш ёзда АПЛ клуби таркибини тўлдириши мумкин.

Манба хабарига кўра, 26 ёшли марокашлик футболчи учун "Челси" ёзги трансфер ойнаси вақтида даъвогарлик қилиши кутилмоқда.

Футболчи трансфери учун қишда лондонликлар нидерландияликларга таклиф юборган эди, бироқ амстердамликлар етакчи футболчисини мавсумлар оралиғида қўйиб юборишни истамади.

Жорий мавсумда Зийеш Эредивизида 18 та ўйинда майдонга тушиб 6 гол ва 12 голлик узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!