Златан Швеция терма жамоаси йиғинига боришни рад этди

"Милан" клуби ҳамда Швеция ҳужумчиси Златан Ибрагимович терма жамоа йиғинига чақирувни рад этди. Бунга унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб сифатида кўрсатилган.

"Football Italia" хабарига кўра, 40 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигасининг навбатдаги баҳсларида иштирок эта олмайди. Бироқ бу унинг терма жамоадаги фаолияти якунланди, дегани эмас.  Златан соғайиши билан яна йиғинда иштирок этиши мумкин.

Ибрагимович Швеция терма жамоаси сафида 121 ўйин ўтказиб, 62 гол уришга эришган. Шунингдек, у 2002 ва 2006 йилги Жаҳон чемпионатларида ҳамда 2004, 2008, 2012 va 2016 йилги Европа чемпионатларида мамлакати шарафини ҳимоя қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!