Златан юбилей голини киритган ўйинда "Милан" пешқадамга айланиб олди

Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган "Милан" - "Кротоне" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба  қозонди.

Дастлаб, 30-дақиқада Златан клублардаги фаолияти давомидаги 500-голини киритиб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, унинг ўзи 64-дақиқада дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Анте Ребич 2 дақиқа ичида 2 та гол уриб, рақибнинг тор-мор келтирилишида ўз ҳиссасини қўшди.

Ушбу ғалаба натижасида "россонерилар" ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди ва улар "Интер"дан пешқадам номини тортиб олди. Йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олган "Кротоне" 20-поғонада қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!