Зоҳид Кенжаев Олимпиада рейтинг очколари учун ҳаракатни бошлади

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида стол тенниси бўйича 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини берувчи "Корея опен" мусобақаси ўтказилмоқда.

Яккалик баҳсларининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Зоҳиджон Каримов мезбонлар вакили Бае Хючолни 11:8, 11:3,11:5, 11:9 ҳисобида таслим қилди.

Турли мамлакатлардан 200 нафарга яқин теннисчилар иштирок этаётган мазкур турнирда З.Кенжаев иккинчи даврада чехиялик Павель Сиручекка қарши ўйин ўтказади. Мазкур ўйин эртага Тошкент вақти билан тушдан сўнг бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада терма жамоамизга Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова бошчилик қилмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!