"Зомин" - "Зарангари" учрашуви ўтказилмади. Меҳмонларга техник мағлубият ёзилди

Б Про-лиганинг 3-тури доирасидан ўрин олган “Зомин” – “Зарангари” учрашуви ўтказилмайдиган бўлди.

Гап шундаки, Бухоро вилоятининг “Зарангари” жамоаси мазкур учрашувни ўтказиш Янгиер шаҳрига ўз вақтида  етиб келмади. Натижада, ПФЛ комиссари мазкур баҳсга руҳсат бермади. Шундай қилиб, “Зарангари” жамоасига техник мағлубият ёзиладиган бўлди.

Дарвоқе, "Зомин" ва "Зарангари" жамоаларининг илтимосига кўра, бу жамоалар айни вақтда ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун назорат ўйини сифатида ўзаро тўп суришмоқда. 

Шу тариқа “Зомин” 3-турдан сўнг 9 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб оладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!