"Зомин" бош мураббийи: "Шўртан"нинг Суперлигага чиқиш имконияти кенг"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Зомин" - "Шўртан" (2:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида дастлаб "Зомин" жамоаси бош мураббийи Асқар Умаров иштирок этди.

- Албатта, бугунги ғалаба билан мухлисларни табриклайман. “Зомин” жамоасига мухлислик қилган, бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларга раҳмат. “Зомин” жамоаси албатта мухлислар учун ўйнайди.

Ўйин туғрисида гапирадиган бўлсак, бугунги ўйин жанговар бўлди. Майдонимиз ўйин ҳолатига тўғри келмади, лекин йигитларимиз меҳнат қилиб ғалабани қўлга киритди.

“Шўртан” жамоасини Супелигага чиқиши имконияти кенг. “Шўртан” профессионал даражасига етган клублардан бири ҳисоланади. Жамоани Асрор Алиқулов яхши шакллантирган. Майдонда жамоани кўрдик, чиройли, ҳужумкор ўйин кўрсатди. Суперлигага чиқишда “Шўртан” жамоасига омад тилаймиз.

 “Шўртан” ПФК  матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!