"Зомин" клуби стадиони айни вақтда қандай ҳолатда? (Фото)
ЎзПФЛ стадионларни қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи Про-лига иштирокчиси бўлган "Зомин" футбол клуби стадионини бориб кўздан кечирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, майдон майсаси, югуриш йўлаги, табло ва 4300 нафар мухлисга мўлжалланган трибуна тайёр ҳолатга келтирилган.
Шунингдек, 200 та СИП тоифасидаги ўриндиқлар ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, иккита кийим алмаштириш, ҳакамлар ва комиссар хоналари керакли жиҳозлар билан таъминланади.
"Ишчи гуруҳ томонидан медиа трибуна, ИИВ ходимлари учун махсус жой белгилаб берилди. Стадион ёритиш тизими учун Суперлига клублари билан анча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келадиган "Phillips" компанияси ёритгичларини ўрнатиш ишлари бошланган.
Қайд этиш жоиз, майдон майсаси малакали мутахассислар назоратида етиштирилган ва айни дамда стадион майсаси қониқарли ҳолатда.
Қолаверса, ҳозирда табиий ва сунъий қопламага эга бўлган клуб базаси қуриш режалаштирилган бўлиб, бу ишларни амалга оширишда "Насаф" академияси базасини ўрганиб чиқиш бўйича тавсиялар берилди", - дейилади хабарда.
Фикрлар