Зўр ҳужумчи “Челси”га ўтишдан бош тортди

  • 27 января, 2023, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Маркус Тюрам қишки трансферлар вақтида “Челси”га ўтишдан бош тортди.

Франциялик футболчи мавсумни ҳозирги жамоасида якунлаб, мавсум тугаганидан кейин, эркин агент сифатида ўзига янги иш жойи топмоқчи.

Fussball Trasfers нашрининг маълум қилишича, Тюрам жамоасини алмаштириш орқали ҳозирги юқори спорт формасини йўқотиб қўйишдан чўчимоқда. Айни пайтда Маркус Бундеслигада ўнта гол билан тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринда бормоқда.

Тюрам олдида “Челси”дан ташқари “Бавария” ва “Интер” вариантлари ҳам турибди.  Ўйинчининг ўзи қайси жамоа таклифини қабул қилиш бўйича бир қарорга келгани йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию