Зўр ўйинчи ана шундай бўлади. У биринчи учрашувдаёқ рекорд ўрнатди

  • 21 сентябрь, 2020, 15:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” таркибидан “Ливерпуль”га кўчиб ўтган Тьяго Алькантара илк ўйиндаёқ қандай ўйинчи эканини ҳаммага исботлаб қўйди.

“Челси” майдонида бўлган ва ливерпулликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда испаниялик ярим ҳимоячи иккинчи бўлимда майдонга тушди. Беллашувда Тьяго жамоадошларига жами 75 та аниқ пас оширди. Бу кўрсаткич Англия премьер-лигаси учун мутлақ рекорд бўлди. Ҳали ҳеч ким аниқ пас оширишда бундай самарадорликка эришмаган экан.

Аниқ паслар сони 2004-2005 йилги мавсумдан ҳисоб-китоб қилина бошланган. Ҳозиргача, ҳеч бир футболчи 45 дақиқа ичида бунча аниқ пас узата олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!