Зўри қайси? Манчестерликлар жамоани беш мураббийдан бирига топширмоқчи

Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклашга уринаётган “Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда жамоа билан ким ишлашини аниқлаш учун мураббийлар бозорини ўрганмоқда.

Transfer News Live ва The Sun нашрлари хабар беришича, манчестерликларнинг қисқа рўйхатидан беш нафар мураббий жой олди.

Коуб раҳбарияти бош мураббийликка Оливер Гласнер (“Кристал Пэлас”), Унаи Эмери (“Астон Вилла”), Андони Ираола (“Борнмут”), Юлиан Нагельсманн (Германия миллий терма жамоаси), Роберто Де Дзерби (ҳозирча ишсиз) каби тажрибали мутахассислардан бирини таклиф этиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

Шунингдек, январь ойининг ўрталаридан бери “Манчестер Юнайтед”ни бошқараётган Майкл Каррик ҳам жамоа яхши натижалар кўрсатса, жойида қолиш масаласи кўриб чиқилади.

Ҳозирги вақтда “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!