"Зорро"га айланган "Шахтёр" устози энди "Маугли" бўладими?
Украинанинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Тарас Степаненко жамоа бош мураббийи Паулу Фонсекага янги таклиф билан чиқди. Фонсека жамоа ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқса, матбуот анжуманига “Зорро” ниқобини таққан ҳолда келишга ваъда берган ва буни амалда оширган эди.
- Жамоа чорак финалга чиқса, Фонсеканинг яна қандай ниқоблари бор?
- Қизиқ савол. Бироз ўйлаб олиш керак. Балки, “Маугли” ёки бирор бошқа вариант, – деб айтиб ўтди Степаненко.
Маълумот учун, “Шахтёр” қуръа натижасига кўра, 1/8 финалда Италиянинг “Рома” клуби билан баҳс олиб борадиган бўлди.
Фикрлар