Зума фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

"Вест Хэм" вакили Курт Зума қишки трансферлар ойнасида лондонликларни тарк этиши мумкин. Унинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўлиш эҳтимоли бор, дея хабар бермоқда "90 MIN" нашри. 

Маълум бўлишича, "болғачилар" унинг ўрнига келиши мумкин бўлган ҳимоячилар рўйхатини тузмоқда. Вариантлар орасида Эдсон Тапсоба ва Харри Магуайр каби футболчилар бор. 

Эслатиб ўтамиз, Зума 2021 йили "Челси"дан "Вест Хэм" таркибига келиб қўшилган. Француз учбу мавсум жамоаси таркибида 8 та ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!