Бугун Бьёрндаленнинг фаолиятида сўнгги пойга бўлиши мумкин

Бугун Финляндиянинг Контиолахти шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига якун ясалади. Сўнгги кун дастурида эркаклар ва аёллар ўртасида масс-старт пойгаси бўлиб ўтиши белгиланган.

Тошкент вақти билан 17:40 да старт оладиган эркаклар ўртасидаги пойга кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиши шубҳаси. Негаки бу пойга афсонавий Уле-Эйнар Бьёрндален учун фаолиятидаги сўнгги старт бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.

Норвегия терма жамоаси мураббий штаби “профессор” бу гал кучли ўнликка кира олмаса, ўз юртларида ўтадиган босқичда иштирок этмаслиги мумкинилигини айтишган. Шу нуқтаи назардан 44 ёшли Бьёрдален бугун бор куч-ғайратини ишга солиши, шубҳасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!