7 ta gol urilgan o‘yinda "Borussiya" yirik g‘alabaga erishdi. Xolanddan poker!

  • 22 noyabr, 2020, 02:28
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Germaniya Bundesligasi 8-turidan o‘rin olgan "Gerta" - "Borussiya" Dortmund uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda mehmonlar 5:2 hisobida g‘alaba qozondi.

Dastlab, Mateus Kunya hisobni ochgan bo‘lsa, "asalarilar" bu golga 4 to‘p bilan javob qaytardi. Har ikki jamoa futbolchilari o‘yinning 79-daqiqasida gol urishdi. Umumiy hisobda Erling Xoland pokerni nishonlagan bo‘lsa, Mateus Kunya dublga erishdi. Shuningdek, Rafael Gerreyru ham o‘z nomini tabloga yozdirib qo‘yishga erishdi.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Ўйин сўнгини жамоалар шунчаки расмиятчилик сифатида ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 84'

    Эрлинг Ҳоланд ўз ўрнини Юсуф Мукукуга бўшатиб берди.

  • 82'

    Рейнанинг кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 79'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳоланддан покер!

    Дарҳол ҳужумга ўтган Ҳоланд 3 та гол фарқини тиклади.

  • 79'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Кунья ҳисобдаги фарқни қисқартирди!

    Нуқтага яқинлашган Кунья дублни расмийлаштирди.

  • 78'

    Гендузи жарима майдонига ёриб кирди. Аканжи уни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 76'

    Эмре Жан ва Марко Ройс захирага олинди. Улар ўрнига Рейна ҳамда Пишшек ўйинни давом эттиради.

  • 73'

    Мезбонлар ҳам сўнгги дақиқаларда бироз жонланиб қолди.

  • 70'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Геррейру ҳисобни йириклаштирди!

    Жарима майдони ичидаги палапартишликдан фойдаланган Рафа жамоасининг навбатдаги голини киритди.

  • 67'

    Беллингем жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам бу сафар ҳам унга ўрнидан туриши кераклигини тушунтирди.

  • 64'

    Дортмундликлар марказдаёқ тўпни олиб қўймоқда.

  • 62'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳоланд хет-трикни нишонлади!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Эрлинг уни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 61'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун Кунья огоҳлантирилди.

  • 58'

    Тўлиқ назорат Фавр шогирдларида. "Герта"олдинга ўта олмаяпти.

  • 54'

    "Боруссия" голдан руҳланиб, босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 51'

    Пекарик бош билан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳоланд жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

    Жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаган Эрлинг дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 48'

    Пёнтек жарима майдонига узатма амалга оширди. Шериклари тўпга ета олмади.

  • 47'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳоланд ҳисобни тенглаштирди.

    Эмре Жаннинг идеал узатмасини Ҳоланд дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Ҳоланд бўш қолган дарвозага тўп кирита олмади. Ортдан етиб келган ҳимоячи унга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Менье узатган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 42'

    "Асаларилар" ҳисобни тенглаштириш мақсадида тинмай олдинга ўтмоқда.

  • 39'

    Геррейру узатган тўпга шериги мослаша олмади. Натижада, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 37'

    Ҳоланд жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 35'

    Витсель марказда гол муаллифига қарши қоида бузди.

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Кунья ҳисобни очди!

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган Кунья жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпга ета олмади.

  • 33'

    Ройс жарима майдонига узатган тўпни Витсель дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 32'

    Жарима майдони яқинида Брандт йиқитилди. "Боруссия"да яна бир яхши стандарт вазият.

  • 29'

    Стандарт вазиятдан Геррейру зарба йўллади. Тўп жонли девордан ўтмади.

  • 28'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга дортмундликлардан ҳеч ким зарба бера олмади.

  • 25'

    Эрлинг Ҳоланд дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 23'

    Берлинликлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 21'

    Мезбонларнинг кмсонли ҳужумларининг навбатдагисида Кунья жарима майдони ичидан зарба бера олмади.

  • 19'

    "Герта"нинг фаоллиги тўхтаб қолди. Меҳмонлар бунга имкон бермаяпти.

  • 17'

    Рақибидан қайтган тўпга Ройс зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 16'

    Икки рақибини алдаб ўтган Ҳоланд кучли зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 14'

    Ҳоланднинг узатмасидан кейин Витсель олдинга ўтди. Бироқ ҳимоячилар унга жарима майдонига кириш имкониятини қолдирмади.

  • 12'

    Тўп назорати "асаларилар"да. Мезбонлар қарши ҳужумларда фурсат пойламоқда.

  • 10'

    Жарима майдонига кириб кетаётган рақибини чалиб йиқитган Геррейру огоҳлантирилди.

  • 8'

    Пёнтек қулай имкониятдан зарба бера олмади. Дарвозабон ўз ўрнини ташлаб чиқиб, тўпни ушлаб олди.

  • 5'

    Даудга нисбатан Кунья жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 3'

    Ўйинни дортмундликлар фаол ҳужумлар билан бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!