Noyer Janubiy Koreyaga qarshi bahsda nima uchun o‘z joyini tashlab chiqqanini aytdi
Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер нима сабаб Жанубий Кореяга қарши баҳсда ўз дарвозасини ташлаб чиққани ҳақида айтиб ўтди. Айтиш лозимки, тажрибали дарвозабоннинг ушбу ҳаракатлари якунда гол билан тугади.
“Нега ўйин охирида ўз жойимни ташлаб Жанубий Корея дарвози олдига бордим? Чунки бизда ҳамон кейинги босқичга чиқиш учун ҳаёлий умид бор эди”, - дейди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионлари сўнгги турда Жанубий Кореяга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб ўз юришларини мусобақанинг гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлишган эди.
Fikrlar