
Angliya liga kubogi. "Chelsi" - "Liverpul": Matnli translyatsiya
Birozdan so‘ng Angliya liga kubogi final bahsidan o‘rin olgan "Chelsi" - "Liverpul" uchrashuvi start oladi. Mazkur o‘yin uchun matnli translyatsiyani saytimiz orqali kuzatib boring.
- *'
Драматик ўйин якунига етди. "Ливерпуль" - Англия кубоги ғолиби!!!
- *'
Кепа пенальтидан унумли фойдалана олмади. "Ливерпуль" Англия кубоги соҳибига айланди!!!
- *'
"Ливерпуль" дарвозабони Келлехер ишонч билан гол урди.
- *'
Чалоба кучли зарбаси билан гол уришга муваффақ бўлди.
- *'
Конатенинг ишончсиз зарбасидан сўнг тўп барибир дарвозабодан жой олди.
- *'
Силва дарвозабонга имкон қолдирмади.
- *'
Эллиотт "Ливерпуль"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.
- *'
Вернер ҳам пенальтидан гол урди.
- *'
Робертсон ҳам пенальтини голга айлантирди.
- *'
Канте ишончли зарбаси билан ҳисобни 7:7 кўринишига келтириб қўйди.
- *'
Ориги дарвозабонни алдаган ҳолда, тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- *'
Рюдигер аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 6:6.
- *'
Жота имкониятдан унумли фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди.
- *'
Жоржиньо ҳам пенальтини голга айлантирди.
- *'
Салоҳ пенальтини аниқ амалга оширди.
- *'
Жеймс тўп олдига келди ва қийинчиликсиз гол урди.
- *'
Трент кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.
- *'
Хаверц дарвозабонга ҳеч қандай имкон қолдирмасдан гол урди.
- *'
Ван Дейкдан ишончли зарба ва гол
- *'
Лукаку ҳам пенальтидан гол урмоқда.
- *'
Фабиньо "Ливерпуль" сафида иккинчи зарбани тепиб берди ва ортиқча қийинчиликсиз гол урди.
- *'
Маркос Алонсо пенальтидан унумли фойдаланди.
- *'
Пенальтилар серияси старт олмоқда. "Қизиллар"дан Милнер биринчи зарбани амалга оширди ва гол урди.
- 120+1'
Учрашув қўшимча дақиқаларининг 2-тайми ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0. Жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилади.
- 120'
Менди ўз ўрнини Кепага бўшатиб берди.
- 117'
Кепа майдонга тушиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
- 114'
"Ливерпуль" гол уриш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.
- 110'
"Челси"нинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди. Хаверц ўйиндан ташқари ҳолатда, деб топилди.
- 107'
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.
- 105'
Ҳал қилувчи бўлимга старт берилди.
- 105'
Ковачич ўрнига Жоржиньо майдонга тушди.
- 105+3'
Экстра-таймларнинг биринчи тайми ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0.
- 105+1'
Хаверц ва Александер-Арнольдга сариқ карточка кўрсатилди.
- 105'
Майдонда футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди.
- 104'
Жеймс рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди.
- 100'
"Ливерпуль" паслар орқали рақиб ҳимоясини ёриб кирмоқчи.
- 99'
Лукакунинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади.
- 97'
"Ливерпуль" сафида Диас ўрнига Ориги майдонга туширилди.
- 96'
Вернернинг ажойиб рэйдидан сўнг Канте ноаниқ зарба йўллади.
- 94'
Вернернинг айёрона зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 93'
"Ливерпуль" майда паслар орқали ҳужум ташкиллаштирмоқда.
- 90'
Экстра-таймларнинг биринчи бўлими бошланди.
- 90+6'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳисоб 0:0. Ғолибни аниқлаш учун экстра-таймлар гувоҳи бўламиз.
- 90+5'
Лукакунинг ноодатий зарбасини Келлехер оёқлари билан қайтарди.
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларда майдон шунчаки "ёнмоқда".
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Майдон марказида қўполлик ишлатгани учун Ковачич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 88'
Жамоалар кетма-кет кескин вазиятлар яратмоқда.
- 85'
Меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг юзага келган ўта қулай вазиятдан гол ура олмади.
- 82'
Милнернинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 79'
Хендерсон ўрнини Эллиотт, Кейта ўрнини эса Милнер эгаллади. Шунингдек, Мане ўрнига Жота ўйинга қўшилди.
- 78'
Хаверцнинг голи офсайд сабаб ҳисобга олинмади.
- 76'
Луис Диас ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Мендидан яна бир сейв.
- 73'
Мэйсон Маунт ўрнига Ромелу Лукаку, Кристиан Пулишич ўрнига эса Тимо Вернер майдонга тушди.
- 72'
Клопп шогирдлари рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужумлар уюштирмоқда.
- 70'
Гол бекор қилинди. Ҳакам ушбу вазиятда қоидабузарлик борлигини қайд этди. Ҳисоб 0:0.
- 68 '
Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 67'
ГОООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Маненинг ақлли узатмасини Матип боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 64'
Салоҳ тўпни Менди устидан ошириб зарба йўллади. Бироқ ушбу зарбанинг гол бўлишига Тиаго Силва йўл қўймади.
- 62'
"Челси" ҳимоячиси Чалобага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 59'
Маунтнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олишга муваффақ бўлди.
- 57'
Сесар Аспиликуэта ўрнига Рис Жеймс майдонга тушди.
- 56'
"Аристократлар" сардори Аспиликуэта тиббий ёрдамга муҳтож.
- 54'
"Челси" ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.
- 50'
Мане бирга-бир ҳолатга чиқиб боришига Менди йўл қўймади. У қўллари билан кескин пасни қайтаришга муваффақ бўлди.
- 49'
Мэйсон Маунт яна бир қулай вазиятни кўкка совурди.
- 45'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳисоб ҳамон 0:0.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Маунт бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.
- 38'
"Челси" жарима майдони олдида номинал мезбонлар қоида бузди.
- 34'
"Ливерпуль" рақибни қамап қилмоқда.
- 30'
Кейтанинг хавфли зарбасидан сўнг Мане деярли бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Мендидан супер сейв.
- 29'
Хендерсоннинг ақлли пасини Канте бартараф этди.
- 26'
Меҳмонлар фойдасига бурчак зарбаси белгиланди.
- 25 '
Кейта майдон марказида рақибига қўполлик ишлатди.
- 22'
Номинал меҳмонлар "Челси" жарима майдончаси олдида стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо Салоҳ бундан унумли фойдалана олмади.
- 19'
"Қизиллар"нинг ҳужумлари кескинлашиб бормоқда.
- 17 '
Мане қанотдан рақиб мудофаасини ёриб кирди. Лекин якунда Рюдигер хавфли узатмани қайтариб юборди.
- 14'
"Ливерпуль"нинг ҳужумларига аниқлик етишмаяпти.
- 13'
Тиаго Силвага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 10'
Маунтнинг қанотдан йўллаган узатмасини "Ливерпуль" ҳимоячилари қайтариб қолди.
- 8'
"Челси" стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ у самарасиз якунланди.
- 6'
Пулишичнинг хавфли зарбаси дарвозабон Келлехер томонидан бартараф этилди.
- 4'
Жамоалар дастлабки дақиқалардан таваккал қилмоқчи эмас.
- 0'
Учрашувга старт берилди.
- 0'
Ассалому алайкум,қадрли футбол мухлислари. Англия кубоги финал баҳсидан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйин учун матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Fikrlar