“Барса” Родри бўйича яна янги таклиф берди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” мутасаддилари Англиянинг “Манчестер Сити” клубига ярим ҳимоячи Родри трансфери учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
“Барселона” Родри бўйича “Манчестер Сити”га бонусларни ҳисобга олган ҳолда 60 миллион евро миқдорида янги оғзаки таклиф берди. “Манчестер Сити” мундиал қаҳрамонини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Шунга қарамай, “Барселона” вакиллари трансферни амалга ошириш имкониятига ишонмоқда.
- Келишувни 60 ва 80 миллион евро ўртасидаги оралиқ сумма ҳал қилиши мумкин, бунда бонуслар асосий омил бўлади, - деб ёзди Романо.
Аввалроқ “Манчестер Сити” раҳбарияти “Барселона”нинг тахминан 45 миллион евролик таклифини рад этгани хабар қилинганди.
2025/2026 йилги Англия чемпионатида 30 ёшли Родри 21 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди. Шунингдек, унинг Чемпионлар лигасида 5 та учрашуви бор. Футболчи самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.

Fikrlar