"Borussiya" Myunxengladbax - "Inter": Matnli translyatsiya
UEFA Chempionlar Ligasi guruh bosqichining 5-turidan o‘rin olgan "Borussiya" Myunxengladbax - "Inter" bellashuvini ushbu sahifa orqali matnli translyatsiyada kuzatib borishingiz mumkin. O‘yinning xavfli vaziyatlarini o‘tkazib yubormaslik uchun sahifani yangilab turish tavsiya etiladi.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Сўнгги дақиқаларда футболчилар қизишиб кетишди. Плеага ҳам сариқ карточка.
- 90'

Бастони огоҳлантирилди.
- 90'

Гальярдини сариқ карточка ишлаб олди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Янг ўрнига Перишич майдонга тушмоқда.
- 86'

Конте сариқ карточка ишлаб олди.
- 85'

Мюнхенгладбахликларнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.
- 80'

Эшли Янг сариқ карточка ишлаб олди.
- 78'

Вольф Вендт ўрнига майдонга тушмоқда.
- 76'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Плеа Лукакудан ортда қолмаслик мақсадида дублни расмийлаштирмоқда.
- 74'

Лайнер огоҳлантирилди.
- 73'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку Ҳакимининг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.
- 71'

Барелла сариқ карточка ишлаб олди.
- 70'

Штиндль ўрнини Эмболо тўлдирадиган бўлди.
- 68'
Штиндль қўполлик ишлатди. Ҳакам бу гал уни аяди.
- 64'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни яна миланликлар фойдасига оғдирмоқда.
- 60'

Дармиан ўрнига Ҳакими майдонга тушмоқда.
- 58'

Де Врей сариқ карточка ишлаб олди.
- 56'

Лаутарога майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 55'
Плеа ҳужум пайтида фол ишлатди.
- 53'

Эшли Янгнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади.
- 51'

Штиндлнинг бурчак узатмаси ўхшамади.
- 48'
Плеанинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 46'

Янчке ўрнига Закария майдонга тушмоқда.
- 46'

Иккинчи бўлим старт олди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Плеа тайм сўнгида гол уриб, ҳисобни тенглаштириб қўйди.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Лаутаронинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.
- 38'

Тьюрамнинг зарбасини дарвозабон яна қайтаришга эришди.
- 36'

Сейв қилиш навбати Хандановичда! Лайнернинг зарбаси қийинчилик билан қайтарилди.
- 34'
Мартинеснинг яна бир зарбасини Соммер ушлаб олди.
- 33'
Лаутаронинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 31'
Шкриньярнинг қўполлиги рақибга стандарт вазият тақдим этди. Аммо Штиндль узатган тўп анча муваффақиятсиз чиқди.
- 28'
Николо майдонга қайтди.
- 27'

Бареллага шифокорлар ёрдами керакка ўхшайди.
- 23'
Барелланинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.
- 20'

Лаутаро огоҳлантирилди.
- 17'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маттео Дармиан рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.
- 15'
Лайнернинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 12'
"Интер" позицион ҳужум уюштиришда давом этмоқда.
- 10'
Штиндль сариқ карточка ишлаб олди.
- 7'
Лаутаронинг зарбаси бироз ноаниқ йўналиш олди.
- 6'
Лаутаронинг зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди.
- 2'
Плеа ҳужумда фол ишлатди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер"нинг ЕЧЛдаги тақдири бугун ҳал бўлади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
Fikrlar