Esports World Cup (EWC) 2026: Гуруҳ босқичи старт олмоқда!
Esports World Cup мусобақасининг асосий гуруҳ босқичида (Group Stage) 16 нафар дунёнинг энг кучли шахматчиси, жумладан ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун курашга киришади.
Гуруҳ босқичи тизими:
16 нафар иштирокчи 8 кишидан 2 та гуруҳга (Group A va Group B) бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.
Ҳар бир учрашув 2 та партиядан (10+0 Рапид) иборат бўлиб, ҳисоб 1-1 бўлса, ғолиб Армагеддонда аниқланади.
Плей-офф йўлланмаси:
Ҳар бир гуруҳнинг топ-4 шахматчиси (жами 8 киши) ҳал қилувчи Плей-офф босқичига йўл олади.
Нодирбек А гуруҳида баҳсларга киришади. Унинг биринчи рақиби М Пранеш!.
Баҳслар 15:00да бошланади.

Fikrlar