"Manchester Yunayted" - "Bornmut": Matnli translyatsiya
- 90'

Ўйин якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Фреднинг зарбаси ҳам хавфли чиқди. Рамздейл ўз ўрнида.
- 90'

Фернандешнинг зарбасини "Борнмут" посбони қайтарди.
- 90'

Рамздейл Погбанинг жарима зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 84'
Игало гол уриши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 80'

Мата ва Игало майдонга тушди. Улар Решфорд ва Марсьялни алмаштирди.
- 77'

Смит ўрнига Стейси ўйинни давом эттиради.
- 75'

Гринвуд ўрнига Жеймс майдонга тушди.
- 70'
Уотер-брек эълон қилинди.
- 68'

Биллинг, Гослинг, Уилсон майдонга туширилди.
- 66'

МЮ таркибида Матич ўрнига Фред майдонга тушди.
- 65'

Решфорднинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 59'

ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Фернандеш жаримадан ҳисобни йириклаштирди.
- 54'

ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Гринвуд яна кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
- 52'

"Борнмут"нинг голи офсайддан урилган экан.
- 50'

ГОООООООЛЛЛЛ!!! "Борнмут" қайтди. Жошуа Кинг пенальтини аниқ амалга оширди.
- 49'

Байи тўпни қўли билан ўйнади.
- 46'

ДЕ ХЕАААААААА!!! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган хавфли зарбани испаниялик посбон қайтарди.
- 46'

Лиделоф ўрнига Эрик Байи майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Майк Динь биринчи таймни якунлади.
- 45'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марсьяль супер гол урди. Узоқ, юқори бурчакни моҳирона забт этди.
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 36'

Доминик Соланке ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 35'

ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Решфорд ҳисобни МЮ тарафига оғдирди.
- 33'

"Борнмут" футболчиси тўпни қўли билан ўйнади.
- 31'

Жефферсон Лерма огоҳлантирилди.
- 29'

ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гринвуд дарвоза тўрини тешиб юборишига сал қолди. Рамздейл ожиз эди.
- 24'
Уотер-брек
- 23'
Станислас узоқ масофадан дарвозага зарба бериб кўрди. Ноаниқ.
- 19'

Решфорднинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Рамздейл қайтарди.
- 16'

ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жуниор Станислас ҳисобни очди. Ўткир бурчакда Магуайр ва Де Хеа доғда қолдирилди.
- 14'
"Юнайтед"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Рамздейл тўпга чиқиб келди.
- 10'
Учрашувнинг дастлабки хавфли вазиятини манчестерликлар юзага келтиришди. Бруну Фернандешнинг дарвозабон устидан ошириб тепган тўпи юқоридан ўтиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Fikrlar