Садриддин Ҳасанов Португалияда расмий учрашувда дебют қилди
Бугун Португалия чемпионати U23 мусобақаси старт олди. Легионерларимиз Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов ҳаракат қилаётган "Брага U23" жамоаси илк турда "Фаренсе U23" жамоаси билан беллашди. Беллашувда меҳмонлар камбек амалга оширди 2:3.
Ҳасанов асосий таркибда майдонга тушиб, 87-дақиқада захирага олинган бўлса, Сайфиддин Содиқов индивидуал тарзда машғулотларга киришган. У шу ҳафта якунига қадар гуруҳ билан машғулотларга киришади.
Эслатиб ўтамиз, икки легионеримиз ушбу ёзда Португалия жамоасига ўтган эди.

Fikrlar