“Сити” Ҳусановнинг шеригини қуйи лигага жўнатди

  • 15.08.2026 14:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Чемпионшип клуби “Бёрнли”  таркибини кучайтириш мақсадидв “Манчестер Сити” ҳимоячиси Макс Аллейнни ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.

Бир йил аввал “Сити” Аллейнни худди шундай тарзда “Уотфорд”га ижарага юборган эди. Макс у ерда 17 та ўйин ўтказди, аммо январь ойида ҳимоячилар орасида кадрлар танқислиги юзага келгани сабабли муддатидан олдин Манчестерга қайтарилди.

Макс “шаҳарликлар” сафидаги дебют учрашувида Абдуқодир Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнади. Бироқ кейинчалик асосий таркибга кира олмай қолди.  

Умумий ҳисобда ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Аллейн “Сити” сафида еттита ўйин ўтказди ва ҳатто Англия кубогида “Эксетер”га қарши баҳсда гол ҳам урди.

Энди 21 ёшли англиялик футболчи Чемпионшипнинг келаётган мавсуми фаворитларидан бири ҳисобланган “Бёрнли”да ўз ривожланишини давом эттиради.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!