Turin derbisi: Matnli translyatsiya
Assalomu alaykum, qadrli futbol ixlosmandlari! Italiya A Seriyasi 29-turidan olgan "Torino" hamda "Yuventus" jamoalari o‘rtasidagi "Turin derbisi" tomoshasiga xush kelibsiz. O‘yinni saytimiz orqali matnli ko‘rinishda kuzatib borishingiz mumkin.
- 90'

Учрашув якунланди! "Юве" меҳмонда аранг мағлубиятдан қутулиб қолди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'

Сўнгги бурчак зарбаси "Торино" томонидан ижро этилади.
- 90'

Бернардески ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 90'

Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'

Мандрагора қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 88'

Бурчакдан тўпни "Юве" ўйинга киритади.
- 87'

Верди ўрнига Базелли ўйинга қўшилди.
- 83'

Санабрия сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 79'

ГООООООООООООЛЛЛ!!! Роналдунинг голи инобатга олинди! Ажойиб зарба ва чиройли гол. Ҳисоб тенглашди!
- 78'
Гол урилди! Бироқ инобатга олинмади! Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 72'

"Юве"да 2 ўзгариш: Данило ва Кулусевски ўрнига Ремзи ҳамда Бернардески ўйинга қўшилди.
- 70'

Сариқ карточка. Куадрадо ҳам огоҳлантирилди.
- 68'

Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.
- 66'

Ўзгариш: Томас Ринкон ўрнига Саса Лукич ўйинга қўшилди.
- 63'
Куадрадонинг кросси блокланди.
- 59'

Томас Ринкон қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 52'

"Ювентус" навбатдаги бурчак тўпидан ҳам унумли фойдалана олмади.
- 51'

Бурчакдан тўпни "Ювентус" ўйинга киритиб беради.
- 50'
Куадрадонинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 46'

ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тайм гол билан бошланди! Санабриа пароканда ҳимояни ёриб кириб, дарвозани ишғол қилди! "Юве"га нима бўляпти?
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45'

Бурчакдан тўпни Роналду ўйинга киритиб беради.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Сандронинг пасидан сўнг Мората тўпни кучли зарба билан дарвозага йўллади, дарвозабон реакциясини намойиш этди.
- 43'

Ансальдига сариқ карточка кўрсатилди.
- 42'

Симоне Верди бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 40'
"Торино" сўнгги дақиқаларда устунликни қўлга олмоқда.
- 37'
Белоттининг қарши ҳужум бошлаб берувчи калит паси сўнгги ҳимоячи томонидан бартараф этилди.
- 35'
Роналдунинг зарбасини ҳимоячилар блоклади.
- 33'

Криштиану Роналду офсайдда қолиб кетди.
- 27'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Санабриа жарима майдончаси ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди ва ҳисобни тенглаштирди! 1-1!
- 26'

"Торино" тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 23'
Томас Ринкон жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган бўлсада, зарба бера олмади. Тўп йўқотилди.
- 20'

"Торино" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 19'
Жаримадан берилган Симоне Вердининг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп "кекса синьора"га қайтди.
- 18'
Де Лихт фол ишлатди. "Торино"нинг фойдасига жарима зарбаси.
- 15'
"Ювентус" тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумлар борган сари кескинлашиб бормоқда.
- 14'

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Альваро Мората ажойиб тарзда позиция танлади ва Кьезага тўпни етказиб берди, Федерико эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Ҳисоб очилди - 0:1!
- 12'
Роналду шериги узатган тўпга етиб бора олмади. Тўп "Торино"га қайтди.
- 11'
Ҳаммаси жойида. Ҳакам ВАРга мурожаатдан сўнг, ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.
- 10'
Ҳакам ВАРга мурожаат қилади.
- 9'

Белотти майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Пенальти бўлиши мумкин.
- 7'
"Торино" футболчилари бир-бирини тушунмай қолишди: Ансальдининг узатмасини Мандрагора эгаллай олмади.
- 5'
Роналду тўпни жарима майдончаси ичидаги Кьезага етказиб берди, бироқ Федерико берган зарба дарвозадан анча юқорилаб кетди!
- 4'
"Торино" аъзоси йўллаган кучли ва кутилмаган зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
- 4'
Кулусевчки ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси ижро этилади.
- 3'
Моратанинг пенальти нуқтасидан туриб берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 2'
"Ювентус" илк дақиқаларданоқ назоратни ўз қўлига олди. Тўп назорат қилинмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!
Fikrlar