“Манчестер Сити”: Кетган юлдуз ўрнини Ҳусанов боса олади!

CHERY AUTO

Кетма-кет тўрт йил давом этган чемпионликдан кейин “Манчесте Сити” ўтган мавсумни бирорта совринсиз якунлади. Хосеп Гвардиола мавсумнинг биринчи ярмида юз берган инқироздан кейин анча “кексайиб” қолган таркибни янгилаш кераклигини тушуниб етди.

Tecno

Бу йўлда “шаҳарликлар” секин-аста ёши ўтган машҳур ўйинчиларни қўйиб юбориб, уларнинг ўрнини истеъдодли ёшлар билан тўлдирмоқда. Табиийки, авлодлар алмашинуви осон кечаётгани йўқ.

Ўтган мавсумнинг қизғин палласи – қишки трансферлар даврида Хосеп Гвардиола ишонган футболчиси Кайл Уокерни кутилмаганда “Милан”га ижарага қўйиб юборди. Бу кейинчалик таркибда айрим қийинчиликларни келтириб чиқарди.

“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган cityxtra.co.uk сайти жамоанинг собиқ сардори Кайл Уокернинг жамоани тарк этиб,  “Бёрнли”га ўтиши фонида “шаҳарликлар”нинг ҳимоя қизиғидаги муаммоларни таҳлил қилди.

 - 35 ёшли ҳимоячи Кайл Уокернинг “Бёрнли” ўтиши “шаҳарликлар”га бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 5 миллион фунт стерлинг миқдорида маблағ келтириши мумкин. Асосийси клубнинг маош учун белгиланган харажатлари қисқаради.

Премьер-лиганинг олти карра чемпиони бўлган ҳимоячи ўтган мавсум асосий таркибдаги жойини йўқотганидан кейин, январда “Милан”га ижарага жўнатилган эди. Ўшандаёқ бош мураббий Хосеп Гвардиола бу ўйинчини 2025-2026 йилги мавсум режаларидан чиқариб ташлаган эди.

2017 йили “Тоттенхэм”дан келган Уокер Гвардиола жамоасининг совринларга бой ўтган даври тимсолларидан бирига айланган. У узоқ йиллар давомида нафақат Англияда, балки бутун Европала энг муҳим ўйинчилардан бири сифатида эътироф этиб келинган эди.

Шунга қарамай, англиялик футболчининг “Манчестер Сити”даги вақти тугади. “Сити” бу ёз Кевин де Брюйнени ҳам эркин агент сифатида қўйиб юборди. Янги спорт директори этиб тайинланган Уго Виана янги шартнома тузишда номдор ўйинчиларга ҳеч қандай имтиёз бермаяпти.

Чики Бегиристайннинг ўрнини эгаллаган Вианага қариб бораётган ва жароҳатларга мойил бўлиб қолган таркибни тубдан янгилаш вазифаси юклатилган. Бу мутахассис ёзда Райан Айт-Нури, Тижани Рейндерс, Маркус Беттинелли ва Райан Шарки трансферларини амалга ошириб бўлди.

ФИФА томонидан ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янгиланаётган жамоа синовдан ўтказилган илк мусобақа бўлди. Унда “Манчестер Сити” 1/8 финалнинг қўшимча таймларида “Ал-Ҳилол” томонидан тўхтатилди – 3:4. Шунда ҳам ҳимоядаги заиф ўйин жамоанинг ҳамон нозик нуқтаси экани кўриниб қолди.

Айниқса, ҳимоя марказини янгилаш талаб этилади. Ёзги трансфер бозори ёпиладиган сана – 1 сентябргача клубни яна бир номдор ҳимоячи тарк этиши кутиляпти. Бунда Жон Стоунз шартнома бўйича охирги йилини ўтказаётганини,  ўтган мавсумни бўш ўтказган Натан Аке ва Мануэль Аканжини сотиб юбориш режаси ишланаётганини инобатга олиш мумкин.

Гвардиола бир неча сабабга кўра,  жамоага Айт-Нури келганидан мамнун бўлиши керак. Биринчидан, бу Йошко Гвардиол энди чап қанотни янги ўйинчига тўлиқ бўшатишидан далолат беради. Иккинчидан, чап қанот доим муаммоли позиция бўлиб келган. “Манчестер Сити” пу позицияни кучайтиришга бир неча йилдан бери эҳтиёж сезаётган эди.

Клуб бу нуқтани ёпиш учун асосан Йошко Гвардиол, баъзи ҳолларда Рико Льиюс ва Натан Аке хизматидан фойдаланиб келди. Гвардиола ўз одатига кўра, ихчам таркиб билан ишлашни хуш кўради, унда ўйинчилар бир неча позицияни ёпа олиши муҳим аҳамиятга эга.

Маҳоратли ҳимоячиларнинг йўқлиги “Сити”га катта муаммолар туғдирди. Бу масала Уокер январда “Милан” ижарага кетганида янада чуқурлашди. Жамоада бирорта тажрибали ўнг қанот ҳимоячиси йўқ эди.  Хосеп Гвардиола ўтган мавсумнинг иккинчи ярми унинг мураббийлик фаолиятида энг қийин давр бўлганини тан олди.

“Манчестер Сити” Премьер-лигада яна чемпионлик йўлига қайтишни ва Европа Чемпионлар лигасида узоқроққа боришни истаса, таркибни кучайтириш йўлидаги харажатлардан қочмаслиги керак.

Кайл Уокер юқори спорт формасидан узоқ эди, Матеуш нуньес охирги тўққиз ойда ўнг қанот ҳимоясида ўйнаб, анча ўсишга эришли. Бироқ клубга профили ўнг қанот ҳимоячи бўлган футболчи зарур.

“Манчестер Сити” январдан бери трансферларга қарийб 300 миллион фунт стерлинг сарфлаб, саккиў нафар янги ўйинчи олди. Бироқ клуб бу билан тўхтамайди. Агар “Ньюкасл” ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментони қўлга киритиш имкони топилмаса, “шаҳарликлар” келажакда таркибни мустаҳкамлаш учун бошқа вариантлар қидиришига тўғри келади.  

Матеуш Нуньес янги мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлди. Лекин асли марказий ярим ҳимоячи бўлган Нуньеш ёки ҳали анча ёш бўлган Рико Льюис бутун мавсум давомида ўнг қанотни ёпиш вазифасини уддалай олмайди.

Таъкидлаш жоизки, асли марказий ҳимоячи бўлган Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўнг қанотда самарали ўйнай олади. Ўзбек легионери январда “Ланс”дан келганидан кейин бир неча учрашувларда бу позицияда муносиб ўйин кўрсатиб, юклатилган вазифани яхши уддалаган эди.

Бироқ “Манчестер Сити” янги мавсумда барча турнирларда бош соврин учун курашадиган бўлса, мавжуд муаммоларга вақтинча ечим топиши эмас, балки тўлиқ ҳал қилиши лозим, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти эксперти Ваям Лахоти.

Премьер-лига мураббийи футболни ўзбеклардан ўрганмоқчи!

 

Шомуродов трансферида хавотирли ҳолат юзага келди

Машҳур футболчи Ҳусановга ёрдам берадиган бўлди

Фанатлар босими бошланди: Гвардиола, Ҳусановни ўйнатасанми?

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию