Машҳур футболчи Ҳусановга ёрдам берадиган бўлди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” фаолиятини мунтазам ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири –  cityxtra.co.uk портали жамоа етакчиларидан Йошко Гвардиолнинг ёш ҳамкасблари – Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс ҳақидаги фикрларни эълон қилди.

Tecno

Sports.uz портали ушбу мақолани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

- Йошко Гвардиол Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳимоя чизиғини сезиларли даражада кучайтирган “Манчестер Сити”нинг ёш марказий ҳимоячилари Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс истеъдодини юқори баҳолади.

Бу икки ўйинчи жамоага 2024-2025 йилги мавсумнинг қизғин палласида – кўп сонли жароҳатлар “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғини барбод қилган ва Гвардиолани мураббийлик фаолияти давомида мураккаб вазиятга қўйган энг қийин пайтда шошилинч тарзда олиб келинди.

2023 йили “Лейпциг”дан трансфер қилинган Йошко Гвардиол эса, “Манчестер Сити”нинг якунланган мавсумда энг зўр ўйинчиси бўлди. Бироқ “Манчестер Сити” бу йил Англия Премьер-лигасида қаторисига бешинчи бор ғолиб чиқиш вазифасини уддалай олмади ва 71 очко билан учинчи ўринни эгаллади холос.

“Шаҳаликлар” Европа Чемпионлар лигасидаги юришини 1/8 финалда тўхтатди. Анлия кубоги финалида “Кристал Пэлас”дан мағлубиятга учраб, совриндан қуруқ қолди.

Шунга қарамай, жамоа мамлакатдаги ва Европа майдонларидаги рақобатчиларига муносиб қаршилик кўрсатиш мақсадида январь ойидан бери 300 миллион фунт стерлинг сарфлаб, таркибига саккизта янги футболчини қўшиб олди. Бу янги мавсумда барча турнирларда бош соврин учун курашиш мақсадида қилинди.

Гвардиолдан 2024-2025 йилги мавсумда асосан чап қанот ҳимоясида фойдаланишди, бироқ чемпионатнинг иккинчи ярмида унга Рубен Диаш билан бирга ҳимоя маркази топширилди. Шу тариқа, жамоада бу позицияда ақлбоқар қилмас рақобат вужудга келди.

Ҳусанов ва Рейс Гвардиола таркибида кейинги мавсум учун ҳам қолади. 21 ва 19 ёшли навқирон марказий ҳимоячилар секин-аста қариб бораётган “Манчестер Сити” ҳимоясига янги “ҳаво” олиб кирди. 

Энди икки йил аввал клубга келган 23 ёшли Гвардиол ҳам ўзини фахрий ўйинчилардек ҳис қилмоқда.

- Мен ўзимни қариядек ҳис қиляпман. Ўзим 23 ёшдаман, жамоада Ҳусанов ва Рейс каби ёшларни кўриш жуда ёқимли бўлди. Уларга қараб, ўзимни анча улғайганимни англадим.

Худди катталар менга ёрдам беришганидек, мен ҳам уларга кўмклашишга тайёрман. Улар биз билан бирга эканидан хурсандман.

Улар ўз вазифаларини жуда яхши уддалаяпти, иккиси ҳам ҳали жуда ёш, лекин мен Ҳусанов ва Рейснинг келажаги порлоқ эканига аминман, - деди Йошко Гвардиол.  

“Манчестер Сити” август ойида янги мавсумни бошлагунга қадар “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиларидан кимдир клубни тарк этади. Айниқса, ёши ўтиб қолаётган Жон Стоунзнинг амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолгани фонида бу масала долзарб аҳамият касб этади, - деб ёзди  cityxtra.co.uk портали эксперти Ваям Лахоти.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги биринчи учрашувини 16 август куни сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказиши белгиланган.

Фанатлар босими бошланди: Гвардиола, Ҳусановни ўйнатасанми?

Шомуродовнинг трансфери қанчага тушди?

Шомуродов трансферининг сўнгги шартлари маълум бўлди

Гвардиола Ҳусановни ўйнатмагани қозоғистонликлар эътирозига сабаб бўлди

Тезкор: Шомуродов қайси жамоани танлади?

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади

Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию