
Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари жорий мавсумда Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига ҳам мухлислик қилиб, ушбу жамоа ўйинларини мунтазам кузатиб бормоқда. Чунки истанбулликлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки етакчиси – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепяпти.
Истанбул клуби жаҳон миқёсидаги юлдуз – “Реал” клуби ва Франция миллий терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппедан фойдаланиб, жаҳон футбол жамоатчилиги эътиборини “Истанбул Башакшеҳир” номига қаратди.
Клубдаги сунъий интеллект ёрдамида видеоролик яратиб, унда Килиан Мбаппени “Башакшеҳир” жамоасини ижтимоий тармоқда кузатиб бораётгандек кўрсатган. Роликда франциялик футболчи “Башакшеҳир” яна пост қўйибди. Менга уларнинг контенти жуда ёқади”, дейди.
“Башакшеҳир” ушбу роликни клуб ижтимоий тармоғига жойлаб, француз тилида “Continue à nous suivre Kylian!”, яъни “Килиан бизни кузатишда давом эт!” мазмунида жавоб ёзиб қўйди.
Эътиборли жиҳати, “Истанбул Башакшеҳир”нинг бу пости Мбаппенинг ўзигача етиб борди ва машҳур ўйинчи бу постга “лайк” босди.
Айни пайтда бу пост тобора кенгроқ тарқалиб бормоқда. Роликни ушбу линк орқали кўриш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, “Истанбул Башакшеҳир” ёзги трансферлар вақтида “Рома”дан Элдор Шомуродовни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан 3 миллион евро эвазига бир мавсумга ижарага олди.
Истанбулликлар келаси ёз яна 2,7 миллион евро тўлаб, ўзбек ҳужумчисини тўлиқ трансфер қилиши мумкин. Шомуродов қисқа муддатда жамоанинг етакчи ўйинчиси ва асосий тўпурарига айланди. 30 ёшли ҳужумчимиз Туркия Суперлигасида еттита учрашувдан иштирок этиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва битта голли пас узатди.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам энг зўр тўпурари ҳисобланади. Тажрибали форвард халқаро миқёсда 86 та учрашувда майдонга тушиб, бу баҳсларда 43 та гол урган.
Шунингдек, турк клуби Россиянинг ЦСКА жамоасидан Аббосбек Файзуллаевни трансфер қилди. Ўзбек футболчиси учун туркияликлар “армиячилар”га 7,5 миллион евро бадал пули тўлаган. Шу тариқа, Файзуллаев “Истанбул Башакшеҳир” тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди.
22 ёшли ҳужумкор футболчимиз жорий мавсумда Туркия Суперлигаси бешта учрашувда майдонга тушди. Ҳозирча, Аббос янги чемпионатга мослашиш жараёнини бошдан ўтказмоқда.
Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўттизта ўйинда қатнашган ва халқаро майдондаги голлари сони саккизтани ташкил қилмоқда.
Ҳусанов ҳақида хунук хабар
Ҳусанов ҳам “Сити” топ-рейтингга киришига ҳисса қўшди
Ўзбек футболчиларига уч кунда икки марта ютқазган терма жамоа мураббийи истеъфога чиқди
Тезкор: Ҳусанов қачон сафга қайтиши маълум бўлди!
Ўзбекистонга қарши саф тортадиган Уругвай нимаси билан кучли?
Ҳусанов машҳур футболчининг мундиалга йўлини тўсиб қўйди
“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди
Комментарии