Ҳусанов ҳақида хунук хабар

  • 17 октября, 07:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга қайтишини кутмоқда. Аввадига енгил даражада экани айтилган жароҳатнинг тузалиши бироз чўзилди. Хосеп Гвардиола ўзбек футболчиси атиги учта учрашувни ўтказиб юборишини айтганди.

Tecno

Бироқ 5 октябрга қадар майдонга қайтиши кутилган Абдуқодир икки ҳафта давом этган халқаро танаффусни ҳам ўтказиб юборишига тўғри келди.

Sports.uz портали  Англия футболини ёритаётган нуфузли манбаларнинг “Манчестер Сити”даги жароҳатланган ўйинчилар, хусусан, Абдуқодир Ҳусановнинг аҳволи ҳақидаги охирги маълумотларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

- “Манчестер Сити” 18 октяббрь куни “Эвертон” билан бўладиган учрашувдан олдин Родри ва Абдуқодир Ҳусановнинг жисмоний ҳолати бўйича муҳим хабарларни олди.

Унга кўра, ҳар икки етакчи ўйинчининг бўлажак баҳсда иштирок этиши катта сўроқ остида турибди. “Шаҳарликлар” халқаро танаффусдан кейин Хосеп Гвардиола ҳамкасби Дэвид Мойес жамоасига қарши бўладиган учрашувга тайёргарлик жараёнида яна муаммоларга дуч келди.

Родри ва Ҳусановнинг жамоа ёрдам бера олмаётгани Гвардиола режаларига жиддий зарба бўлмоқда. Родрининг йўқлиги “Манчестер Сити”нинг  майдон марказидаги барқарорлигига путур етказяпти. Айниқса, бу жамоанинг тўпни назорат қилишдаги устунлигига зарба бўлаяпти.

Абдуқодир Ҳусанов ҳам жароҳатлар туфайли бу мавсумда кўп вақтини даволанишга сарфлаяпти. Йил бошида жамоага қўшилган ўзбек футболчиси мукаммал ўйини ва тез мослашувчанлиги билан мураббийлар штаби ишончини оқлаб келаётган эди.

Бўлажак ўйин олдидан 21 ёшли ҳимоячи ҳам оптимал спорт формасини тиклашга улгурмади.  MailSport журналисти Жек Гоганнинг таъкидлашича, Родри ва Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг халқаро танаффусдан кейинги илк умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмаган.

Sky Sports эксперти Бен Рэнснинг таъкидлашича, Ҳусанов жисмоний юкламаларга кўникиш мақсадида, ҳозирча фақат индивидуал машқларни бажаряпти.

Жамоада юзага келган бу ҳолат Хосеп Гвардиолани безовта қиляпти. Айниқса, клуб 21 ёшли ўзбек ҳимоячисини узоқ муддатли лойиҳадаги асосий фигуралардан бири сифатида қабул қилаётгани муҳим. Мураббийлар штаби Абдуқодир спорт формасини тиклаши билан ўнг қанот ва марказий ҳимоячи сифатида ҳар икки позиция ўйинчиси сифатида асосий таркибга кириш учун рақобатга киришишини кутмоқда.

Агар клуб тиббий хизмати вакиллари томонидан Родри ва Ҳусановнинг “Эвертон” билан бўладиган учрашувда иштирок эта олмаслиги тасдиқланса, Хосеп Гвардиола тактик схемаларни янгилаган ҳолда таркибда яна ўзгаришлар қилишига тўғри келади, - деб ёзмоқда cityxtra.co.uk сайти журналисти Фредди Пай.

Манчестерликлар фаолиятини яритиб келаётган яна бир манба – esteemedkompany.com  сайти экспертлари ҳам жамоадаги вазиятга баҳо берди.

-  Халқаро танаффцсдан кейин “МАнчестер Сити” ҳам Англия Премьер-лигаси ўйинларига қайтмоқда. Хосеп Гвардиола шогирдлари дастлабки машғулотларни ўтказди. Бу жараёнда яхши хабарлар ҳам, кутилмаган вазиятлар ҳам борлиги маълум бўлди.

Машғулотларда кўпчиликнинг эътибори халқаро танаффусдан олдин ҳам жароҳатда бўлган  тўрт нафар етакчи – Райан Айт-Нури, Умар Мармуш, Родри в Абдуқодир Ҳусановга қаратилди. Улардан икки нафари, яъни  Райан ва Умар умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Родри ва Абдуқодир жамоа билан ўтказилган машғулотларда қатнашмади ва бу эса, уларнинг “Эвертон” билан бўладиган учрашувда иштирок этмаслиги эҳтимоли юқори эканидан далолат беради.

Айни пайтда Умар Мармуш ва Райан Айт-Нури “Эвертон”га қарши майдонга тушишга тайёр. Родри ва Ҳусанов эса, жисмоний ҳолатини тиклаш учун яна маълум муддат индивидуал тарзда шуғулланиши талаб этилади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, жамоадаги вазият ва жароҳатланган ўйинчилар ҳақидаги сўнгги маълумотларни Хосеп Гвардиола бериши кутилмоқда, - деб ёзди  esteemedkompany.com  сайти журналисти Адам Марретт.

Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?

Ҳусанов энди қанча туради? “Сити” ўйинчилари нархлари “остин-устун” бўлиб кетди

Ўзбек футболчиларига уч кунда икки марта ютқазган терма жамоа мураббийи истеъфога чиқди

Тезкор: Ҳусанов қачон сафга қайтиши маълум бўлди!

Ўзбекистонга қарши саф тортадиган Уругвай нимаси билан кучли?

Ҳусанов машҳур футболчининг мундиалга йўлини тўсиб қўйди

“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Rustam Ro‘ziyev
17/10/2025 09:19
Сайтни номини www.husanov.uz деб ўзгартириб қўя қолинглар. Уч йил олдин Шомуродов, сал кегин Файзуллаев мана энди Ҳусановни ўсирганигача ёзяпсизлар. Сал изланиб бошқа футболчиларимиз ҳақидаям ёзинглар. Германия, Англия ва яна бир нечта давлатни пастки лигаларида ўйнаётган футболчилар бор, бир вақтлар юлдуз футболчилар бўлган, футъолни ташлаган собиқ футболчилар бор. Жуда бўлмаса таҳлилий мақолалар ёзинглар. Сайтгакирса Ҳусановдан бошқа ҳабар йўқдек чайналяпсизлар, бўлдида энди.