“Реал”нинг трансфери Ҳусановнинг гранд клубга ўтишига йўл очади!

Европада Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги ҳақида янгидан янги маълумотлар тарқатилмоқда. Экспертлар 20 ёшли легионеримизнинг фаолияти бундан буён қандай кечиши мумкинлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашмоқда.

Сўнгги кунларда ўзбек футболчиси Англия Премьер-лигасининг “Арсенал”, “Эвертон” ва “Ньюкасл” каби таниқли клублари эътиборини тортаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Айниқса, “канонирлар” скаутлари биринчилардан бўлиб Ҳусановнинг иқтидорини пайқади.

“Кўҳна қитъа”нинг нуфузли манбаларидан бири – https://www.jeunesfooteux.com сайти эксперти Жастин Фавр лондонликларнинг Абдуқодир Ҳусановга билдираётган қизиқишини қуйидаги асослаб берди.

- Абдуқодир Ҳусанов ПСЖ ва “Реал”нинг трансфер сиёсати туфайли фаолиятини бошқа бир гранд клубда давом эттириш имкониятига эга.

“Арсенал” мунтазам янги талантларни топиб, уларга имкон бериб келади. Вильям Салибанинг “Реал” ва “Пари Сен-Жермен” каби бадавлат клубларнинг трансфер рўйхатига киритилгани ва бу жамоаларга кўчиб ўтиш эҳтимоли ошаётгани боис, “канонирлар”нинг марказий ҳимояга янги номзод қидиришига туртки бўлди.

20 ёшли Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”даги ёрқин ва ишончли ўйинлари билан кўпчиликда жуда яхши таассурот қолдирмоқда. Беларусь чемпионатидан атиги 100 минг евро эвазига трансфер қилинган ўзбек легионери лансликларнинг асосий ҳимоячиси Кевин Дансонинг “Рома”га трансфери, Римдаги тиббий кўрикда австриялик футболчининг юрагида нуқсон аниқлангани ва кейинчалик бир ой давомида қўшимча текширувларга жалб қилингани ортидан бошланғич таркибда майдонга туша бошлади.

Бу муддат ичида Ҳусанов “Ланс”нинг энг ишончли ўйинчисига айланиб улгурди. Бош мураббий Уилл Стилл унинг тезкорлиги, бақувватлиги ва универсаллигини алоҳида эътироф этиб, “жанговар машина”, дея таъриф берди.

“Ланс”нинг Брис Самба, Анжело Фульджини каби етакчи футболчилари ҳам Абдуқодир Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, жуда катта салоҳиятга эга экани, кучли ва мукаммал ўйин намойиш қилаётгани, шу тақлид ўйнашда давом этса, катта клубларга ўтиб кетиш имкони ошиб боришини алоҳида эътироф этди.

Европа футболида Вильям Салибанинг “Реал” ёки ПСЖга ўтиши ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Агар франциялик ҳимоячи “Арсенал”ни тарк этса, ундан қолган бўшлиқни Абдуқодир Ҳусанов бемалол тўлдира олади.

“Арсенал” Лига 1 ҳимоячилари имкониятларини яхши билади. Буни клуб 2019-2020 йилларда  “Лилль”дан бразилиялик Габриэль Магальяэс ҳамда  “Сент-Этьен”дан Вильям Салибани трансфер қилганидан ҳам билса бўлади. Энди улар бу стратегияни айни пайтда Франция чемпионатида энг яхши марказий ҳимоячи бўлиб турган Абдуқодир Ҳусанов трансферида қўлламоқчи.

Бироқ “канонирлар” Европада янги авлод вакили ҳисобланган ўзбек ўйинчиси учун курашда “Эвертон” ва “Ньюкасл” билан рақобатлашишига тўғри келади, - деб ёзди Жастин Фавр.

Дарҳақиқат, айрим манбалар Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”ни январь ойидаёқ тарк этиши мумкинлигини ёзмоқда. Бироқ клуб бош директори Пьер Дреосси ҳамюртимиз мавсум охиригача ўсишда давом этса, ёзги трансферлар вақтида унинг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олишни кўзлаётгани ҳақида ҳам асосли маълумотлар бор.

Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз...

“Ланс” Англия грандлари кутаётган Ҳусановни қанчага баҳолаяпти?

Янги позицияда рақибни титратган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Файзуллаевнинг нархи кўтарилиб кетади!

Россияда Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонишяпти

Ўзбекистон ҳимоясини мустаҳкам ушлаб турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланяпти?

Ҳусанов қачон гранд клубга ўтади?

Ҳусанов Европада чўққига кўтариляпти!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию