Россияда Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонишяпти

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

Осиё минтақаси саралаш турнирининг учинчи босқичида ҳамюртларимиз мағлубиятсиз ўйнамоқда ва тўртта учрашувдан кейин ўн очко билан пешқадамлик қиляпти. Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро дуранг  ўйнаб, учтадан учрашувда хафар қучган ҳолда гуруҳдан жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган дастлабки икки поғонани эгаллаб турибди.

Ҳар икки терма жамоа ҳам учтадан учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Улар энг яқин таъқибчиларини олтитадан очкога ортда қолдирмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўртинчи тур учрашувида Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ғалабадан кейин Россия футболида ўз ўрнига эга бўлган собиқ футболчи Валерий Кечинов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга чиқиш имкониятини баҳолади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишга тайёрлиги ҳақида гапириш бироз мураккаб. Лекин бу жамоада бир неча юқори даражали ўйинчилар жамланган. Улар Италия ва Франция чемпионатларида ўйнайди.  Ўзимизнинг ЦСКАда тўп тепаётган Аббосбек Файзуллаев ҳам бор.

Ўзбекистонда жуда яши ёш авлод етишиб чиқмоқда.

Агар бундан кейин ҳам муваффақият ва омад кулиб боқса, Ўзбекистон миллий терма жамоасида навбатдаги жаҳон чемпионатида қатнашиш учун яхши имкониятга эга, - деди Валерий Кечинов.

Валерий Кечинов ўзбек футболига бегона эмас. У “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобанади. 1992 йили илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритган, мусобақа тўпурари бўлган ва ўша йилнинг энг яхши ўйинчиси совринига эга чиққан.

Кечинов  “Пахтакор”да ўйнаган даврларида 38 та учрашувда ўз ҳисобига жами 30 та гол ёздириб қўйди. Моҳир тўпурар 1993 йили “Пахтакор”дан  Москванинг “Спартак” клубига кўчиб ўтганди. 2000 йилгача “спартакчилар” шарафини ҳимоя қилган ҳужумкор футболчи олти маротаба Россия чемпиони бўлди.

Собиқ “пахтакорчи” москваликлар сафида Россия кубогида ҳам ғолиб чиққан ва миллий чемпионатда бир марта бронза медалга эга чиққан.

Валерий Кечинов мустақилликнинг илк йиллари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушган. Кейинчалик Россия миллий терма жамоасида фаолият юритишга қарор қилди.

Россия футболида ёрқин из қолдирган Кечинов фаолияти давомида “Сатурн” ва “Шинник” жамоаларида ҳам тўп тепиб, бутсаларини 2004 йили михга илди.

Ўзбекистон ҳимоясини мустаҳкам ушлаб турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланяпти?

Шомуродовнинг ўйини ва Ўзбекистоннинг муҳим ғалабаси Европада қандай баҳоланди?

Нархи 5 миллион еврога етган Ҳусанов қачон гранд клубга ўтади?

Хунук хабар, Файзуллаев катта йўқотиш!

Шомуродов ўрнига уч ҳужумчи!

ЦСКА Файзуллаевнинг жароҳатига қандай муносабат билдирди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Болельщик
17/10/2024 19:36
Кечин узимизикию
Узимдааа Мендааа
17/10/2024 21:49
Куриниб Турган нарсага Дурбин не керак деган экан кимлардир ? Кечинов узимиздан чиккан бола булса ? Гохида хайрон колдирасизлара???