Ўзбекистон ҳимоясини мустаҳкам ушлаб турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланяпти?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.  Футболчиларимиз Осиё минтақаси саралаш турнирининг учинчи босқичида тўртта учрашувдан кейин Эрон билан бир хил – ўнтадан очко жамғарган ҳолда пешқадамликни сақлаб турибди.

Миллий терма жамоамиз октябрь ойидаги ФИФА кунларила гуруҳдаги асосий рақиблари – Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларига қарши иккита жуда қийин ва муҳим учрашувни ўтказди. Форслар билан очко бўлишган бўлсак, араблар таслим қилинди.

Эътиборга молик жиҳати бу учрашувларда терма жамоамиз ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бунда Абдуқодир Ҳусанов бошчилигидаги ҳимоячиларимизнинг ишончли ўйини муҳим аҳамият касб этди.

Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари билан бўлган беллашувларда  Абдуқодир Ҳусанов бир неча вазиятда рақибларнинг тезкор ҳужумчиларини тўхтатиб қолишга, юқоридан келган тўпларни қайтариб юборишга, ҳимоя чизиғида жуда тартибли ўйин намойиш  қилишга эришди.

Франция футболини ёритаётган нуфузли манбалар Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига ўз муносабатларини билдирди.

Sports.uz портали ана шу манбаларнинг 20 ёшли легионеримиз ўйинига берган баҳосини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

LE11HDF.FR:

Жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашаётган “Ланс” футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ғалаба нашидасини сурди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири учинчи босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ғалаба келтирган гол 76-дақиқада Отабек Шукуров томонидан пенальтидан киритилди.

“Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бу учрашувда ҳам ишончли ўйнаб, жуда яхши таассурот қолдирди.

Бу муваффақиятдан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўртта учрашувда ўнта очко жамғариб, пешқадамлик мавқеини сақлаб турибди.

LENSOIS.COM:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнирининг тўртинчи турида ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турган Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари билан куч синашди.

Жамоалар танаффусга ҳисоб очилмаган вазиятда чиқиб кетди. Мувозанатни 76-дақиқада 11 метрлик белгидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очган Отабек Шукуров бузди.

Ҳусанов бу баҳсда ҳам ишончли ўйин намойиш қилиб, терма жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, гураҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Қатар ва Шимолий Корея футболчилари билан рақобатлашиб, очколари сонини оширишга ҳаракат қилади.

Таъкижлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг июнь ойидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Легионеримиз ҳозирга қадар халқаро миқёсда 16 та учрашувда иштирок этган.

Шомуродовнинг ўйини ва Ўзбекистоннинг муҳим ғалабаси Европада қандай баҳоланди?

Нархи 5 миллион еврога етган Ҳусанов қачон гранд клубга ўтади?

Хунук хабар, Файзуллаев катта йўқотиш!

Шомуродов ўрнига уч ҳужумчи!

ЦСКА Файзуллаевнинг жароҳатига қандай муносабат билдирди?

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
16/10/2024 11:09
Хусановсиз Узбекистан 1 тийин деяпти