Файзуллаевнинг нархи кўтарилиб кетади!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКа клуби ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси номинацияси совринига даъвогар бўлган асосий номзодлар рўйхатига киритилди.
Осиё футбол конфедерациясининг 23 ёшгача бўлган футболчиларга топшириладиган ушбу совринига 21 ёшли легионеримиздан ташқари япониялик Гаку Навата (“Камимура Гакуэн”) ҳамда жанубий кореялик Пэ Жун Хо (“Сток Сити”) даъвогарлик қилмоқда.
Бу номинация ғолиби 29 август куни Сеул шаҳрида ўтказиладиган AFC Annual Awards маросимида тақдирланди.
Ўзбекистон футболи тарихида 2015 йили Достонбек Ҳамдамов қитъанинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритган эди.
Аббосбек Файзуллаевнинг нуфузли совринга даъвогарлик қилаётгани ва Европа футболига ўтиш имкониятлари ҳақида Россия футболи вакиллари ўз муносабатларини билдирди.
Александр Гришин, ЦСКА собиқ футболиси:
Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатига киритилгани зўр иш бўлди.
Ўйлашимча, бу совринни ютиш учун унда имкониятлар етарли, бироқ Аббосга рақобат қиладиган ўйинчилар ҳам борлигини назардан қочирмаслик керак.
Агар Файзуллаев бу совринни қўлга киритса, ЦСКАнинг мавқеи кўтарилади. Клубга ана шундай ўйинчининг таркибда борлиги мамнуният бағишлайди.
Энг муҳими, Аббосбекнинг трансфер нархи ҳам кўтарилади. Бу Файзуллаев учун ҳам, ЦСКАга ҳам фойдадан ҳоли эмас.
Тамерлан Мусаев, ЦСКА ҳужумчиси:
ЦСКАга келиб қўшилганимда, Аббосбек Файзуллаев терма жамоаси сафида эди. Кейинчалик биринчи машғулотнинг ўзидаёқ Файзуллаев тескари турганига қарамай, ҳимоячини алдаб ўтиб кетганида оғзим очилиб қолган. Унинг бу видеосини танишларимга ташлаб, машғулотда унинг қандай қилиб, бурилиб олганини пайқамай ҳам қолганимни айтди. Ҳақиқий уста.
Мен Аббосбек Файзуллаевнинг Европада ўйнашига 100 фоиз аминман.
ЦСКАда ҳужум ташкил қилишда менинг керагим йўқ. Жамоада бу ишнинг усталари – Аббосбек Файзуллаев ва Иван Обляков бор. Улар жуда зўр пас узатади. Менга фақат гол уриш қоляпти. Мен айрим вазиятларни тўпни ушлаб туришим керак. Ҳозир бу кўникмани ўзлаштиришга уриняпман.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг августида ЦСКА сафига кўчиб ўтганди. Шундан бери “армиячилар” сафида жами 45 та учрашувда иштирок этган легионеримиз еттита гол ва 19 та ассист муаллифи бўлди.
Бугунги кунда Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер суммаси 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Ҳозир 21 ёшли ҳамюртимиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади.
Ҳусанов “Ланс”ни “тупик”ка тиқиб қўйди!
Ҳусанов гранд клублар “ўлжаси”га айланяпти!
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиши “кафолатланди”
Ҳусановда ўзгариш бўлиши кутиляпти
Фикрлар