“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади

CHERY AUTO

Мавсумни бирорта совринсиз якунлаган “Манчестер Сити” раҳбарияти келаси мавсум олдидан жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар қилаётганидан хабарингиз бор.

Tecno

Хосеп Гвардиола ўзи билан қарийб ўн йиллик йўлни босиб ўтган тажрибали ўйинчилар билан хайрлашиб, уларнинг ўрнини истеъдодли ёш ижрочилар билан тўлдирмоқда. Бир сўз билан айтганда, “шаҳарликлар” яна бир неча йил давомида юқори мақсадлар учун курашадиган ёш ва курашувчан янги жамоа тузяпти.

Шу ўринда, клуб мутасаддилари келажаги порлоқ ёш футболчилар билан узоқ йиллик ҳамкорлик ўрнатишни стратегик муҳим масала сифатида белгилаган. Ана шу мақсадда, клуб 20 ёшли қанот ҳимоячиси Рико Льюисга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Айни пайтда “Манчестер Сити” таркибида Абдуқодир Ҳусанов, Рико Льюис, Витор Рейс, Жума Ба, Райан Айт-Нури каби ёш ҳимоячилар авлоди жамланган. Бу ўйинчиларнинг барчаси жамоанинг янги лойиҳасида муҳим фигураларга айланиши кутилмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Риконинг агентлари билан дастлабки музокараларни бир неча ой муқаддам бошлаб, уларга ўйинчи билан янги битим тузиш ниятлари борлигини айтиб қўйган эди. Мана энди бу ишга жиддий киришилди.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола ва спорт директори Угу Виана Рико Льюисни янги лойиҳадаги ўрнини муҳим эканини таъкидламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган.

Шунга қарамай, клуб мутасаддилари ҳамкорликни ҳозирдан янада узоқ муддатга узайтиришни маъқул топди.

Рико клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 2022 йили ёзда Хосеп Гвардиола иқтидорли ҳимоячини асосий таркибга киритган эди. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини “Манчестер Сити” билан боғлашга мойил. Агар у янги битимни имзолайдиган бўлса, маоши оширилиши айтиляпти.

Льюис ўтган мавсумда турли позицияларда ўйнай олиш қобилиятини намойил қилди. У жами 44 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, иккита гол ва бешта ассист муаллифи ҳам бўлди.

 

Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

Шомуродов кучайиб кетди...

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию