15 ёшли футболчи миллий термадан таклиф олди

“Фарул” клубида ўйнаётган Энес Сали Руминия миллий терма жамоасидан таклиф олди.

Истеъдодли футболчи 2017-2019 йиллар давомида “Барселона” тизимида тарбияланган. Шундан сўнг у мамлакат тарихидаги энг кучли футболчилардан бири Георги Хаджи академиясига ўтди.

201 йилнинг сентябрь ойида Энес Сали “Фарул” жамоаси сафига қўшилди.

Руминия терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун Европа саралаш турнири доирасида иккита учрашув ўтказади. Руминлар 11 ноябрь куни Исландия ва 14 ноябрда Лихтенштейн билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!