401, 399 дақиқа ёхуд Элдор Шомуродовнинг "қуруқ" серияси қанчага чўзилмоқда?

Мавсум аввалида "Рома"га бориб қўшилган Элдор Шомуродов тезда барчанинг оғзига тушди. Бироқ у анчадан бери муваффақиятли ҳаракат амалга ошира олмаяпти. Хўш, сиз юлдузимизнинг "қуруқ" серияси қанча муддатдан бери давом этаётганидан хабардормисиз?

Элдор 401 дақиқадан бери рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Бунга клуб ва терма жамоа миқёсидаги учрашувлар киради. Яъни, легионеримиз сўнгги бор 5 сентябрь куни Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида Кристоффер Нордфельдт постини ишғол этганди.

Фақатгина клуб таркибида эса, унинг голсиз серияси 309 дақиқани ташкил этади. 19 август куни ўтказилган "Трабзонспор" жамоасига қарши баҳсда Шомуродов ўзининг ҳозирча сўнгги бўлиб турган голини киритганди.

Умуман олганда, вакилимиз жорий мавсум расмий беллашувларда ўз ҳисобига 1 гол ҳамда 4 ассистни ёздириб қўйди. Элдор А Серияда 2 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган. Ҳозирча, 11 турдан кейин унинг ҳисобида гол йўқ. 

Юқорида шунчаки статистикани эътиборингизга ҳавола этдик. Кейинги учрашувларда Шомуродовдан самарали ҳаракатлар кутиб қоламиз. Чунки бошқачасига у "бўрилар" "тўдаси"да жон сақлаб қола олмайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:10
Абраҳам келганича Элдор голлар уриб Асистлар қилиб турган, Рома ҳам ютиб турганди. Бу Қора келдию Элдордан.жойни олди на ўзи гол уради ва на бошқаларга жойни беради эганлаб олган. Романинг ҳам боши мағлубиятлардан чиқмай қолди. Бу юбан ҳимоявий 1 бир ҳужумчили тактикаси билан жонга тегди. Йўқол Маурррр.... ер ютгурррр
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:04
Ҳароми Маурино Қора таппини Абраҳам голурмасни олиб келгач Элдорни захирага миҳлади. Ҳей сани ўша тактиканга урай Маур. Ҳудодан топ сан жалаб. Бор йўғ 11 та футболчини ўйнатаверади далюаёб, рататсия ишларини қилишни билмайди бу кунте...
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:04
Ҳароми Маурино Қора таппини Абраҳам голурмасни олиб келгач Элдорни захирага миҳлади. Ҳей сани ўша тактиканга урай Маур. Ҳудодан топ сан жалаб. Бор йўғ 11 та футболчини ўйнатаверади далюаёб, рататсия ишларини қилишни билмайди бу кунте...