Асосий мазмунга ўтиш

А Серия. “Комо” сафарда “Лацио”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Учрашув якунлади

Италия А сериясининг 21-туридан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Комо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлади.

Бу турда Сеск Фабрегас шогирдлари “Лацио” майдонига сафар қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб учрашувнинг 2-дақиқасида Батурина ҳисобни очди. Баҳснинг 24 ва 49-дақиқаларида эса Нико Пас дублни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.

Бу ғалабдан сўнг “Комо” 37 очко жамғарган холда турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ