А Серия. Марказий ўйинда "Интер" зафар қучди

А Серия 13-туридан ўрин олган "Интер" - "Наполи" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари рақибдан 3:2 ҳисобида устун келди. 

"Нерадзурри" сафида голларга Чалханоглу, Перишич ва Мартинес муаллифлик қилди. Неаполликлар сафида Зелиньский ва Мертенс рақиб дарвозасини ишғол этди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "Интер" очколари сонини 28 тага етказиб олиб, "Милан" ва "Наполи"га бироз яқинлашиб олди. 32 очкога эга Неапол клуби ҳамон А серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!