А Серия. "Юве" ўз майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди

Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Сампдория" баҳси ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туринликлар сафида Пауло Дибала, Леонардо Бонуччи ҳамда Мануэль Локателли дарвозани ишғол этган бўлса, меҳмонларнинг голлари Мая Йошида ва Антонио Кандрева томонидан киритилди.

Шундай қилиб, жорий мавсум ўз майдонидаги илк ғалабасини тантана қилган "кекса сеньора" очколари сонини 8тага етказиб олди ва 8-поғонага кўтарилди. 14-ўриндаги "Сампдория" 5 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!