Абрамовни топ-мураббий, деб атаган россиялик мутахассис ҳали ҳам шу фикрдами? ЎФАнинг ишига нега тушунмади? Тишенко билан суҳбат

Ёдингизда бўлса, миллий терма жамоамизнинг аввалги йиғинида мураббийлар штабига россиялик Виктор Григорьевич Тишенко қўшилганди. Ўшанда, у Вадим Абрамовга ёрдамчи мураббий сифатида ишга киришганлиги айтилган.

Ўқув-машғулот йиғинлари ва айрим ўртоқлик учрашувларида терма жамоамизда ишлади. Лекин Саудия Арабистонидаги расмий баҳсларда кўрдикки, Тишенко Абрамовнинг мураббийлар штабида йўқ эди. Натижада Виктор Григорьевич билан боғландик.

Гапнинг очиғи, Тишенко билан Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонига қарши ўйинидан кейин суҳбатлашишга келишиб олгандик. Натижада келишувга кўра, ярим тун бўлишига қарамай, россиялик мутахассис sports.uz мухбирига бироз вақт ажратди.

- Виктор Григорьевич, Ўзбекистон Саудия Арабистонига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунинг эвазига термамиз саралашнинг якуний – учинчи босқичига чиқа олмади. Бироз бўлса ҳам терма жамоамизда ишладингиз. Бизнинг жамоани кучсиз, деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ. Бундай деб ҳисобламайман. Ўйинни шундай кўриш керакки, унга ростмона баҳо бериш лозим бўлади. Саудия Арабистонининг кучини тасаввур қила олмайман. Фақат шуни биламанки, уларда пул жуда ҳам кўп. Қолаверса, араблар барча учрашувлар ўтказилган ўйинларни ўз майдонида қабул қилди. Устига-устак бир ҳафта ичида бирин-кетин учта учрашувни ўтказиш жуда мураккаб.

тишенко1_1

- Бош мураббийимиз Вадим Абрамов тактик хатога йўл қўйди. Шахсан сиз унга ишонармидингиз?

- Сизнинг жамоангизда ҳар бир чизиқда етакчи футболчилар бор. Учрашувни терма жамоангиз қайси таркибда ўтказганидан бехабарман. Шунингдек, олдинги ўйин борасида ҳам ҳудди ҳозирги фикримни билдиришим мумкин. Шу сабаб ўзим кўрмаган ўйинларга баҳо бериш, уни муҳокама қилиш жуда қийин иш. Бундан ташқари, ўйинлар чоғида ҳакамлик савияси қандай бўлганини тасаввур қила олмаяпман. Аммо ўйинларни уч кунлик оралиқда ўтказиш ҳар қандай терма жамоа учун қийинчилик туғдирмасдан қолмайди. Омадсизликнинг асосий сабаби ҳам мана шунда бўлса керак. Абрамовни қўл остидаги жамоада қандай муҳит ҳукм сураётганидан ҳам бехабарман. Албатта, мураббий ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўйин учун таркибни танлаган. Ҳаммаси мураббийнинг қарашларига боғлиқ. Бундан бошқа бир нарса дейишим қийин. Абрамовнинг хатоларини муҳокама қилишим қийин. Қолаверса, ўйинни томоша қилмадим ҳам.

- Нима сабабдан ҳам бизнинг терма жамоада унчалик кўп қолмадингиз?

- Мен шахсий масала, оилавий шарт-шароит туфайли терма жамоангизда қолиб, ишлай олмадим.

тишенко3

- Агар ёдингизда бўлса, Вадим Абрамовни топ-мураббий деб атагандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрингизда турибсизми?

- Ҳа, бу борада фикримни ўзгартирганим йўқ. Уни топ-мутахассис, деб ўйлайман. Умуман айтганда, ўйинни ютадиган ҳам, ютқазадиганлар ҳам барчаси мураббийлардир. Агар мураббий ўйинни бой берар экан, олдинги учрашувларда ғалабаларга эришганлигини ҳеч ким эсламайди ва шу заҳоти уни ёмон мутахассис, деб айтишга тушишади. Шунинг учун бўлса керак, футболда жамоа ютади, мураббий ютқазади, деган мақол ўйлаб топилган.  

- Сизнинг назарингизда терма жамоамизга муносиб ўйинчилар жалб қилинганми?

- Бу ҳақида ҳам бир нарса дейишим қийин. Ўйинчиларингиз хусусида кўп нарса билмасдим. Фақат Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов ва Остон Ўруновни танирдим холос. Шундоқ ҳам бу футболчиларни ҳамма жойда билишади. Қолган ижрочилар билан тузукроқ танишишга, бирга ишлашга деярли улгурганим ҳам йўқ. Уларни яқиндан билиш учун қисқача ташкил этиладиган йиғин камлик қилади. Бундан ташқари, терма жамоага ўйинчиларни жалб этиш чоғида селекция масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Энг мураккаби терма таркибига турли мамлакатларда фаолиятини давом эттираётган футболчилар ҳам чақирилгани боис уларнинг қандай спорт формасида эканлигини билиш амримаҳол. Яна шуни айтишим керакки, футбол ассоциациянгиз раҳбариятининг ишга бўлган ёндашуви мен учун тушунарсиз. Чунки бош мураббий ёрдамчиси терма жамоага футболчилар бирин-кетиб етиб келаётган пайтдагина қайтади. Ваҳоланки, у бошқа мамлакатларда тўп сураётган ва терма жамоага номзод бўлган ўйинчиларни доимо кузатиб бориши керак. Терма жамоада бош мураббий ассистентининг вазифаси жуда салмоқли бўлади. Аммо термангизда мен бундай ҳолатни кўрмадим. Бразилияда, умуман олганда, бутун Жанубий Америкада терма жамоа устозини селекционер, деб атайдилар. Менга эса термада вақти-вақти билан ишлашни таклиф қилишди. Шу сабаб ишга бу тариқа ёндашув ҳам менга маъқул келмаганини айтмоғим даркор. Терма жамоанинг омадсизлигида биргина бош мураббийни айбдор сифатида кўрсатиш керак эмас. Бунда барчанинг айби бор.

тишенко

- Терма жамоамиздан вақтида кетгансиз, дейиш мумкин. Акс ҳолда Абрамов ва уни штабидагилар каби ҳозир сизни ҳам асосий айбдорлар сифатида кўрсатаётган бўлишарди...Шу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, бу фикрга қўшилмайман. 25 ёшимда бош мураббий бўлиб ишлаганман. Сўнгра, “Локомотив “ Москва, “Динамо” Киев каби номдор клубларда спорт директори лавозимида меҳнат қилганман. Бир сўз билан айтганда, ўз ишимни яхши биламан.

Ассоциациянгизнинг ишга бўлган муносабатини сира тушунмадим. Ўйин тугар-туганмас ҳаммангиз асосий айбдор сифатида бош мураббийни кўрсатишга тушгансиз. Юқорида айтганимдек, омадсизликда фақат бош мураббий эмас, қолганларнинг ҳам бирдек айби бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Super star
18/06/2021 00:00
HAMMA AYB LIGANER VA MURABIYLARDA ASLIDA BIZ LIGANERLARDAN VOS KECHISHIMIZ KERAK NEGA CHUNKI ULAR BIR BIRINI TUSHUNMAYABTI VA JONINI BERIB BOR KUCH BILN OʻYNAMAYABT VA BIZGA YAXSHI SAVIYADAGI TALABCHAN MURABBIY KERAK JCHGA CHQISH UCHUN XOXISH ISHTIYOQ FUTBOLCHI OʻZ KASBINI SEVISHI KERAK KAROCHI BIZNI LIGANERLARIMIZNI 100 % DANGASA VA QOʻRQOQ AGAR XOXISH BOʻLSA TOGʻNI TALQON QILSA BOʻLADI
&
Ашуров Бахтийор
18/06/2021 08:09
Мураббий масқарабоз бўлса футболчиларда нима айб?Бу тактик схемада хаттоки дунё юлдузлари ҳам мондраж бўлиб қолишар эди.Кечаги ўйинда футболчилар қаердалигини ҳам,унутиб қўйишди.Бу кимса ҳам,УФА ҳақида хақиқатни айтгани билан Абрамовни топ мураббийлар қаторида кўришдан русчасига айтганда-польдурак.


Super star
18/06/2021 23:08
Aka xoxish boʻlsa taktikani qizigʻi yoʻq xatyabi nichya uchun oʻynardi xoxish yoʻq trenir dalbayob bizga talab qiladigan jon kiydiradigan trener kerak liganerla ishtiyoq yoʻq Suriya Yaman ummon tojikiston qarang bizdan yaxwi oʻynayabti gap trenirovka mashgʻulotlari emas 50 50 bollarda ishtiyoq yoʻq qisqa qilib aytganda qoʻrqoq
PROSTO TELE
17/06/2021 23:05
Шу хам одамми. Абрамовни хамтовокларидан бирику. Бошка одам топилмадими сухбат килгани.