Африка Миллатлар кубогини энг кўп қайси терма жамоа қўлга киритган?

Африка Миллатлар кубоги 1957 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда. Мусобақа 1968 йилдан бошлаб ҳар икки йилда ташкил этиладиган бўлди. Дастлабки турнирда фақат 3 та жамоа иштирок этган. 1998 йилда жамоалар сони 16 тага етди, 2017 йилдан эса 24 тага оширилди.

Миср терма жамоаси кубок тарихидаги энг муваффақиятли ҳисобланади. Муҳаммад Салоҳ ҳамюртлари шу вақтга қадар етти маротаба мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. Ундан кейинги ўринни 5 бор чемпион бўлган Камерун терма жамоаси эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Жазоир термаси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×